Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2 март куни иқтидорли қизларни аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни маъқуллаб, тегишли қарорни имзолаган.
Шу муносабат билан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ўтказилган байрам тантаналарида мукофот эгаларига совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилди.
Каипназарова Сапура Жалгасбай қизи | – | Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси |
Тулиева Сарвиноз Абдулла қизи | – | Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали қошидаги Тўрткўл академик лицейи 3-босқич ўқувчиси |
Мухторжонова Хуснигул Нодирбек қизи | – | Андижон давлат тиббиёт институтининг 6-босқич талабаси |
Тожиддинова Ойгул Фозилжон қизи | – | Андижон вилояти Избоскан туманидаги «Айгул-текстиль» ишлаб чиқариш цехи бошлиғи |
Остонова Севарахон Саид қизи | – | Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси |
















