Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда ҳамкасбларини йиллар давомида заҳарлаб келган шахс бир умрга қамалди
Германиядаги Билефельд шаҳри суди давомида ҳамкасбларини бир неча йил давомида симоб ва бошқа моддалар билан заҳарлаб келган шахсга бир умрлик қамоқ жазоси тайинлади.
The Independent нашрининг хабар беришича, у ўтган йили қўлга олинган: видеокузатув камераларига у ҳамкасбининг бутербродига шубҳали кукунни сепаётгани муҳрланган.
Унинг уйи тинтув қилинганида кимёвий лаборатория борлиги аниқланган. Полициянинг аниқлашича, у бу ерда ўзи ишлаётган заводдаги ходимларнинг егуликларига қўшиб қўйиш учун турли моддаларни синовдан ўтказган.
Нашрнинг маълум қилишича, заҳарланиш оқибатида икки кишининг буйрагига жиддий зарар етган, яна бир киши комага тушиб қолган.
Унинг нима учун бундай қилгани ҳозирча маълум эмас.
Мавзуга оид
23:45 / 27.06.2026
Германияда жазирама ҳарорат бўйича янги рекорд
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026