Ўзбекистон вилоятларида Россиянинг улгуржи савдо марказлари очилиши кутилмоқда
Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида, Ўзбек-Рус қишлоқ хўжалиги бўйича ишчи гуруҳининг III йиғилиши бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, РФ Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин бошчилигидаги делегация билан учрашувда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш мақсадида, икки давлатнинг вилоятларида Улгуржи савдо марказларини ташкил этишни таклиф этган.
«Ўзбекистонда ташкил қилиниши режалаштирилаётган марказларга Россиянинг «Росагромаркази»ни интеграция қилишга Россия томони тайёргарлигини эълон қилди. Бу, ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита Россиянинг улгуржи бозорларига етказилишига имкон яратади», — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборотида.
Россия томони, икки давлат ўртасида мавжуд бўлган «Яшил йўлак»ларга яна 4та ўтказиш пункт қўшилиб, уларнинг умумий сони 11тага етганини маълум қилган.
«Энди соддалаштирилган божхона расмийлаштирилуви Астрахань, Дзержинск, Санкт-Петербург ва Коломна пунктларида ҳам қўлланилади», — дея таъкидлайди Ўзбекистон томони.
Маълум қилинишича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини божхона расмийлаштирилуви жараёнида фитосанитария назоратини ўтказишни янада соддалаштириш мақсадида икки давлатнинг тартибга солувчи органлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйишга қарор қилинди.
Мавзуга оид
00:36
Москва аэропортида Россия таълим вазирининг собиқ ўринбосари қўлга олинди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
11:41 / 21.12.2024
Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадини алмашди
23:32 / 20.12.2024