Ўзбекистон | 17:19 / 12.03.2019
58501
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура ҳузуридаги Агроинспекция бошлиғи туман ҳокими этиб тайинланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Агроинспекция раҳбари Умарбек Яхшимуродович Халилов лавозимдан озод этилди.

Kun.uz манбаси маълумотига кўра, у Навоий вилоятининг Нурота туманига ҳоким этиб тайинланган.

Умарбек Халилов бу лавозимда Жамолиддин Жумақулович Ҳамроев ўрнида иш бошлайди.

Умарбек Халилов 2017 йилнинг апрелидан 2018 йилнинг майигача Навоий вилояти Навоий шаҳри ҳокими бўлиб ишлаган. У ўтган йилнинг 17 майида Бош прокуратура ҳузуридаги Агроинспекцияга раҳбар этиб тайинланганди.

Айни вақтда Агроинспекциянинг янги раҳбари ким бўлгани ҳақида маълумот йўқ.

Қайд этиш керакки, бугун Навоий вилоятига ташриф буюрган президент Шавкат Мирзиёев Нурота туманида ҳам бўлди ва «Чашма» зиёратгоҳини зиёрат қилди.

Мавзуга оид