Навоийда 94 ёшли фуқарога “метрика” берилди
Нурота туманининг Қизилча қишлоғида яшовчи 1930 йилда туғилган Анора момо Мусурмоновага илк бор туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилди. Шу пайтгача унинг “метрика”си ва қатор ҳужжатлари бўлмаган.
Навоийда 94 ёшли Анора Мусурмоновага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилди. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят адлия бошқармаси матбуот хизмати мутахассиси Нодира Самандарова маълум қилди.
Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан Нурота туманининг Қизилча қишлоғида «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» акцияси ўтказилган. Жараёнда 94 ёшли Анора Мусурмонова туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга эмаслиги аниқланган ҳамда унга илк бор мазкур ҳужжат расмийлаштирилиб топширилган.
Анора момо 1930 йил туманнинг Модовод қишлоғида туғилиб, оиладаги тўққиз фарзанднинг учинчиси бўлган. У 1949 йили Юзбой Нурбоев билан турмуш қуриб, ўн нафар фарзандни дунёга келтирган. Бугунги кунда момонинг 44 невараси, 89 чевараси ва 6 нафар эвараси бор.
Нодира Самандаровага кўра, адлия идоралари ўтказган акция доирасида вилоят бўйича туғилганлик, ўлим, никоҳ ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномалар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш каби ҳолатлар билан боғлиқ минглаб ҳужжат расмийлаштирилган. Акция доирасида вилоятда 3 380 та сайёр давлат хизматлари натижасида 2 796 та ҳужжат расмийлаштирилиб эгаларига топширилган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
10:57 / 20.01.2025
Навоийда инспектор 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
07:43 / 16.01.2025
11,5 гектар ерни 32 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
15:21 / 10.01.2025
Танқиддан сўнг: Навоийда 167 хонадонли “новостройка”ни 425 кишига сотган қурувчи қамоққа олинди
19:28 / 05.01.2025