Ўзбекистон | 11:10 / 12.03.2019
28459
1 дақиқада ўқилади

Солиқ қўмитасида яна бир ҳудудий бошқарма бошлиғи алмаштирилди

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди.

Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан Равшанжон Азимович Насимов Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Равшанжон Насимов 1971 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаётган эди.

У бу лавозимда Қудратали Йигиталиевич Маматисаев ўрнида иш бошлайди.

Бундан аввалроқ, Тошкент вилояти ва Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаларида раҳбарлар ўзгарганди. Тошкент вилояти ДСБга Қаҳрамон Хўжаев ўрнига Абдужалил Курбанов янги бошлиқ этиб тайинланган, Сурхондарё вилояти ДСБга эса Шавкат Жумақулович Раҳимов ўрнига Қашқадарё ДСБ бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Срожиддин Тоғаймуродович Эшматов тайинланганди.

Мавзуга оид