Компанияларни бошқарувчи аёллар эркакларга қараганда анча кам, лекин улар глобал меҳнат бозорига ишонч билан ва жуда жиддий позициялар сари қадам ташлашмоқда. Нима учун шундай бўлмоқда? Бу аёлларнинг халқаро карьерада ёрдам берувчи қандай кучли томонларидан далолат беради?

Ҳозирча глобал СЕО экспорти бўйича норасмий рақобатда катта фарқ билан Ҳиндистон етакчилик қилмоқда. Энг йирик компаниялардаги СЕО бўйича Fortune 500 рўйхатидан 10 нафар ҳиндистонлик аёл ўрин олган. Аёлларнинг қайси хусусиятлари уларнинг карьерада юқорилишига сабаб бўла олади? Forbes шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.

Муваффақиятли глобал карьера таркибий қисмлари

Пирамида кўринишидаги карьера учун керакли бўлган барча сифат ва кўникмаларни тасаввур қилинг. Ушбу пирамиданинг пастки қисмида юқори даражали функционал экспертиза (масалан, сотувларни бошқариш маҳорати), кутилганидан-да юқори натижаларга эриша билиш, катта жамоаларда етакчилик қилиш, бизнесни ривожлантириш стратегиясини қура билиш каби хусусиятлар ётади. Функционал директорлар даражасида кўникмалар бўйича эркаклар ва аёллар деярли бирдек натижага эга, бироқ топ-жамоалар улуши ва карьера қуриш тезлиги бўйича эмас, зеро аёлларда фарзандни дунёга келтириш билан боғлиқ танаффус кузатилади.

Карьеранинг кейинги ривожида бу кўникмаларнинг бари юқори даражали менежерларнинг одатий сифатларига айланади. Ўйинга бошқа хусусиятлар қўшилади — тенглар жамоасида ишлай билиш, тўғридан-тўғри ҳукм ўтказмай ишонтира олиш, турли тоифадаги кишилар билан муносабатлар ўрнатиш ва ҳ.к. Айнан шу босқичда аёллар ўзларининг устун жиҳатларини намойиш этиб, илк балларини қўлга киритишади.

Шундай бўлса-да, бу йўлда уларга нималар тўсқинлик қилиши мумкин? Энг аввало - уларнинг кучли томонларининг акс таъсири.

"Тормозловчи" омиллар

Перфекционизм. Муваффақиятли аёл учун ишни максимал даражада яхши, кўп ва чиройли бажариш хос. Бироқ инсон карьерада юқорилагани сайин камроқ перфекционист бўлиши керак — акс ҳолда "ёниб кетади", тажриба қила олмайди ва бошқалар ундан ўзиб кетади.

Бошқалар ҳақида қайғуриш. "Она эффекти" — ўз жамоасига оиласига каби муносабатда бўлиш. Шу сабаб карьерада давом этиш учун қадрдон ходимларни "ташлаб кетиш" қийин, натижада эса компаниядаги одамларга ортиқча боғланиш юзага келади.

Камтарлик.