Шавкат Мирзиёев Бош прокуратурага янги кодексни ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди
Бош прокуратура уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Ижро ишини юритиш тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилган.
Қайд этилишича, кодекс суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш соҳасидаги, шунингдек, уларнинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш борасидаги процессуал нормаларни тизимлаштиришни назарда тутади.
Шунингдек, уч ой муддатда:
Мажбурий ижро бюросига жисмоний ва юридик шахслардан “ишонч телефони” орқали, шунингдек, электрон тарзда келиб тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши устидан тизимли назорат олиб боришга қаратилган дастурий таъминотни;
давлат ижрочиларининг суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини мажбурий ижро этишни таъминлаш бўйича самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичларини (KPI), шунингдек, улар фаолиятини баҳолаш, хизмат бўйича кўтариш, рағбатлантириш ва интизомий жавобгарлик чораларини қўллашда ушбу кўрсаткичларни қўллаш тартибини;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академиясида тизимли равишда давлат ижрочиларининг малакасини ошириш дастурлари ишлаб чиқилади ва жорий этилади.
Бош прокуратура манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда суд томонидан маъмурий жаримага тортиш ҳолатларидан ташқари, жаримага тортиш тўғрисидаги қарор топширилган санадан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда у қолган суммани тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси президенти Администрациясига киритади.
Бунда қуйидаги ҳолатларда жаримага тортиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилмаслиги назарда тутилади:
маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест келтирилганда;
маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди шундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганида.
Бундан олдин, мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:33 / 05.02.2024
Президент Париж-2024 ўйинларидаги натижалар тарихдаги энг яхшиси бўлиши учун зарур чоралар кўришни буюрди
18:30 / 05.02.2024
Дорилар бепул ажратилса-да, беморлар уларни дорихонадан 10 баробар қиммат сотиб олмоқда — президент
18:13 / 05.02.2024
Ҳар бир она ва бола ўлими фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланади — президент
14:13 / 05.02.2024