Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилиши мўлжалланган ўзгартиришлар:

43-2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“43-2. Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти банк кассасидаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Марказий банкининг қимматли қоғозлари ҳамда банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварақларидаги маблағлари (бундан Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағидаги маблағлар мустасно) суммасини ушбу Низомнинг 3-иловасидаги рўйхатда келтирилган ҳисобварақларнинг қолдиқлари - талаб қилиб олингунча мажбуриятлар суммасига нисбати орқали аниқланади.”.

52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“52. Ликвидлиликни қоплаш меъёри коэффициенти (ЛҚМК) юқори ликвидли активларнинг кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқимга нисбати сифатида аниқланади (ЛҚМК = юқори ликвидли активлар/кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқим).

Кейинги 30 кун ичидаги кирим кейинги 30 кун ичидаги чиқимнинг 75 фоизидан ошган тақдирда, кейинги 30 кун ичидаги кирим сифатида кейинги 30 кун ичидаги чиқимнинг 75 фоизи олинади.

Кейинги 30 кун ичидаги кирим ва чиқимнинг қайта ҳисоблаш коэффициенти Марказий банк томонидан ўрнатилади ва мажбуриятларнинг тури ва муддатига боғлиқ бўлади.

ЛҚМК 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу кўрсаткич 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:

барча валюталарда (ЛҚМК);

миллий валютада (ЛҚМК1);

хорижий валюталарда (ЛҚМК2 - барча хорижий валюталарнинг йиғиндиси) таъминланиши шарт.”.

53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“53. СБММК барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммасини барқарор молиялаштиришнинг зарур суммасига нисбати сифатида аниқланади (СБММК = барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммаси/барқарор молиялаштиришнинг зарур суммаси).