АҚШнинг Бразилия бўйича режалари маълум бўлди
Америка расмийлари Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг Вашингтонга ташрифи чоғида Бразилияга «НАТОдан ташқаридаги энг асосий иттифоқчи»га (MNNA) айланишни таклиф этиш ниятида. Бу ҳақда Reuters Бразилия ҳукуматидаги икки манбага асосан хабар бермоқда.
Агентликдан эслатишларича, бундай мақом АҚШга иттифоқчи бўлган давлатга қурол-яроғ ва ҳарбий техника сотиб олиш учун имтиёзлар тақдим этиш имконини беради. Хусусан, «АҚШнинг НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчилари» янги қуролнинг тезлаштирилган экспорти, аскарларни тайёрлашда имтиёзлар, шунингдек, ортиқча «ҳарбий материаллар»дан бепул фойдаланиш имконига эга бўлади.
Болсонару келаси ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади.
Бундан олдин, НАТО Россия ракеталари альянс чегараси яқинида жойлаштирилишига жавоб қайтариши хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:30
Болтиқбўйи давлатлари НАТОдаги иттифоқчиларини Киевга ёрдамни кучайтиришга чақирди
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
19:47 / 22.11.2024