Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко: Агар қайта сайлансам, Украинанинг НАТОга аъзолиги масаласини кўтараман
Украина президенти Петр Порошенко кутилаётган президентлик сайловида яна ғалаба қозонса, Украинанинг НАТО аъзолиги бўйича масалани 2019 йил якунига қадар муҳокама этишини билдирди.
«Иккинчи президентлик муддатим якунига қадар Украинани ЕИ ва НАТО аъзолигига олиб киришни режалаштирганман. 2023 йилда ЕИга таркибига кириш бўйича музокараларни бошлаш ва НАТО аъзолиги бўйича амалий дастурга эга бўлиш ҳақиқатга мос келади. Декабрда ўтказилиши кутилаётган НАТОнинг Лондон саммитида, агар сайловчилар кейинги беш йиллик учун ишонч билдирса, аъзолик масаласини халқаро майдонда кўтармоқчиман», — дейди давлат раҳбари якшанба куни Киевдаги сайловчилар билан учрашувда.
19 феврал куни Порошенко мамлакат Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи ҳужжатни имзолади. Унда Украинанинг европача бирлиги ва келиб чиқиши, евроатлантик йўналишдан оғишмаслиги таъкидланади.
Маълумот учун, Украинада президентлик сайлови 31 март куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026