Жамият | 10:30 / 20.03.2019
12613
1 дақиқада ўқилади

Россияда ўғирланган автомашина «Ғишткўприк» постида тўхтатиб қолинди - ИИВ

2019 йил 1 март куни Давлат Божхона қўмитаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Натижада, Тошкент туманидаги «Ғишткўприк» божхона чегара постида «Hyundai Solaris» русумли автомашина тўхтатиб текширилганида, ушбу автомашина Россия Федерациясидан ўғирланганлиги аниқланган ва автомашинани бошқариб кетаётган А.Ғ. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигига хабар берилган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ИИВ маълумотида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид