Тошкент шаҳар ҳокимлиги 21 мартдан 24 мартгача Наврўз байрами тадбирларини ўтказиш дастури ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси орқасида - соат 12:00 дан 22:00 гача симфоник оркестри концерти ва гуллар фестивали ўтказилади.
Сайилгоҳ кўчасидаги фаввора олдида ва А.Навоий номидаги театр биноси - соат 12:00 дан 19:00 гача вилоятлар кўргазмаси, DJлар фестивали ҳамда катта концерт дастурлари намойиш этилади.
Давлат хавфсизлик хизмати автотураргоҳи - соат 12:00 дан 20:00 гача “Шарқ бозори” ташкил этилади.
Зарафшон КСМ автотураргоҳи - соат 12:00 дан 20:00 гача Миллий усталар кўргазмаси ташкил этилади.
«Hyatt Regency» меҳмонхонаси - соат 12:00 дан 18:00 гача Миллий ўйинлар ташкил этилади.
Бундан олдин, 21 ва 22 март кунлари Бешёғоч кўчаси бўйлаб транспорт ҳаракати тўхтатилиши хабар берилганди.

















