Жаҳон | 08:33 / 25.03.2019
4049
1 дақиқада ўқилади

Boeing учувчилар билан 737 MAX парвозларини қайта тиклашни муҳокама қилмоқда

Фото: Joshua Roberts/Reuters

Boeing корпорацияси Boeing 737 MAX сериясидаги самолётлардан фойдаланишни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилиш учун авиация саноати вакиллари билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Қайд этилишича, учрашувга учувчилар ва техник мутахассислар таклиф этилган.

Аниқлик киритилишича, учрашув Вашингтон штатидаги Рентон шаҳрида бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Boeing компанияси авиакомпанияларга хизмат кўрсатиш бюллетенини ишлаб чиқаётгани, у, хусусан, хавфли хатоларни бартараф этиш учун 737 MAX лайнерларига янги дастурий таъминот ўрнатишни белгилаши хабар қилинганди.

Бундан олдин, Boeing миллиардлаб долларлик шартномадан маҳрум бўлганди

Мавзуга оид