Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур қўшма корхонада 200 МВт қувватга эга замонавий қуёш панеллари ишлаб чиқарилади.

Қўшма корхонанинг устав капитали 30 миллион долларни ташкил қилади.

Бундан ташқари, 2021—2023 йиллар мобайнида корхона ёрдамчи асбоб-ускуна, жумладан, инвертор, коллектор ва бошқа турдаги энергия тежовчи асбоб-ускуна ва технологиялар ишлаб чиқаради.

Корхона қурилиши учун Урганч туманидан 6 гектар ер майдони ажратилади.

Қарор лойиҳасида айтилишича, қўшма корхона 2022 йилнинг 1 январигача бир қатор божхона тўловларидан озод қилинади.