Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telia Ўзбекистондаги коррупцияга оид иш доирасидаги сўнгги траншни тўлаб берди
Фото: Casper Hedberg / Bloomberg
Telia телекоммуникация корпорацияси Нидерландия прокуратурасига компаниянинг Ўзбекистондаги фаолияти билан боғлиқ коррупцияга қарши суриштирув доирасидаги келишув бўйича 208,5 млн АҚШ доллари тўлаб берди. Бу ҳақда Telia расмий сайтида хабар қилинган.
Компаниядан таъкидланишича, бу иш бўйича глобал келишув битимларига мувофиқ барча молиявий мажбуриятлар бажарилган.
Эслатиб ўтамиз, можаро бир неча йил муқаддам бошланган. Ўшанда Telia 2004 йилдан 2012 йилгача бўлган даврда, мамлакатда бизнес юритиш имконини олиш мақсадида Гулнора Каримова назоратида бўлган сохта компания ҳисоб рақамларига тахминан 800 миллион доллар ўтказиб бергани маълум бўлганди. Нидерландия ва АҚШ ҳукуматлари 2014 йилдан бери Telia’нинг Ўзбекистон бозорига кириши ҳолатини текширувдан ўтказишни бошлади, бу 2007 йилда юз берган бўлиб, компания 2016 йилда 1,25 миллиард евролик жаримага тортилди.
2017 йилда компания АҚШ ва Нидерландия ҳукуматлари билан эришилган, айбловларни олиб ташлаш тўғрисидаги келишув доирасида 965 миллион АҚШ доллари миқдорида жарима тўлашга рози бўлди.
Telia 2018 йил декабрь ойида Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасига Ucell операторидаги барча улушни 215 миллион долларга сотиб юборди.
Бундан олдин, МТС «Ўзбекистондаги поралар» иши бўйича баёнот берганди.
Мавзуга оид
21:18 / 12.11.2025
Гулнора Каримова атрофидаги молиявий триллер: Zeromax кредиторлари судда муҳим ютуққа эришди
18:08 / 24.09.2025
Гулнора Каримовадан мусодара қилинган маблағлар қишлоқ мактабларини янгилашга йўналтирилмоқда
23:08 / 24.04.2025
Ўзбекистонга Швейцария ва Белгиядан Гулнора Каримовга тегишли жами 290 млн доллар қайтарилиши мумкин
15:54 / 24.04.2025