Жаҳон | 08:25 / 28.03.2019
32678
1 дақиқада ўқилади
Путин Бишкекка келди
Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга давлат ташрифи билан келди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, Путин Бишкекка Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашиш учун келган.
Қайд этилишича, етакчилар Россия-Қирғизистон минтақалараро конференциясида иштирок этади.
Шу билан бирга, учрашув давомида Путин ва Жээнбеков Россия-Қирғизистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилади.
Бундан олдин, Жээнбеков ва Путин Қирғизистондаги Россия ҳарбий базасининг мақоми ўзгаришини муҳокама қилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:33
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
13:51
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
12:21
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024