Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда иш ҳақи энг юқори бўлган соҳалар маълум қилинди
Росстат 2019 йил январь ойи якунлари бўйича энг юқори иш ҳақига эга фаолият соҳаларини маълум қилди, деб хабар бермоқда RT идора маълумотларига таянган ҳолда.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи энг юқори, бу йўналишда у 79,4 минг рублга тенг. Кейинги ўриндан молия ва суғурта фаолияти (77,3 минг рубль) жой олган. Учинчи поғонада - ахборот ва алоқа соҳасидаги иш (66,2 минг рубль).
Тўртинчи ва бешинчи ўринларни мос равишда профессионал, илмий, техникавий фаолият (61,2 минг рубл) ҳамда ташувлар ва сақлаш соҳаси (46,9 минг рубль) эгаллади.
Йил бошида меҳмонхона ва умумий овқатланиш ходимлари (27,2 минг рубль), қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, овчилик, балиқчилик билан шуғулланадиган ишчилар (27,3 минг рубль) энг кам пул ишлаб топди.
Россияда ўртача иш ҳақи 2019 йил январь ойида 42,2 минг рублни ташкил қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,3 фоизга кўп, ўшанда кўрсаткич 39 минг рублга етганди.
Бундан олдин, Россиянинг иқтисодий ўсиши уйдирма экани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
22:31 / 16.06.2026
Зеленский Россияга «даҳшатли қиш» билан таҳдид қилди
20:10 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси билан иттифоқчиликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
21:35 / 15.06.2026