Сўмнинг график кўринишини жорий этиш таклиф этилмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг график кўринишини жорий этиш ҳақида петиция эълон қилинган.
Қайд этилишича, мамлакатда сўнгги йилларда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда миллий валюта билан Интернет сайтларда ва турли онлайн дўконларда электрон тўловлар амалга оширилмоқда. Сўм транзакцияларда UZS шаклида кўрсатилади. Шунингдек, супермаркетларда ва бошқа савдо нуқталарида ҳам сўм тўлиқ ёзилади.
“Шу сабабли бошқа мамлакатлар қатори бизда ҳам сўмнинг график кўринишини жорий этиш керак. Мисол учун, Қозоғистонда тенге ₸ кўринишида, Қирғизистонда сом ⊆ кўринишида, Европа иттифоқида евро € кўринишида ва ҳ.к. Сўмнинг график белгиси жорий қилинса, матнларда ҳам белгилар қисқариб сўмни ёзиш қулайлашади. Пештахталарда нархлар шрифти ҳажми катталашади”, - дейилади мурожаатда.
“Марказий банк томонидан дизайнерлик танловини ўтказиш орқали сўмнинг график кўриниши лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф қиламан”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июнь ойи бошларида сўмнинг график белгиси пайдо бўлиши мумкин экани хабар қилинганди.
Ўшанда бу янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуни лойиҳасида назарда тутилганди.
Мавзуга оид
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
11:36 / 04.08.2024
Bitcoin ва доллар арзонлашди, олтин қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи
21:38 / 10.07.2024