Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети таркибида Ўзбек-Беларусь ҳамда Ўзбек-Рус қўшма факультетларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Беларусь Республикасининг Беларусь давлат жисмоний тарбия университети ҳамда Россия Федерациясининг П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университетининг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети таркибида:
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь Республикаси) билан ҳамкорлигидаги қўшма жисмоний тарбия, спорт ва туризм факультетини;
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети (Россия Федерацияси) билан ҳамкорликда қўшма жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик факультетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Қуйидагилар қўшма факультетларнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
жисмоний тарбия, спорт ва туризмни ривожлантириш учун турли даражадаги педагогик кадрлар, тренерлар, ҳакамлар жисмоний тарбия ва спорт бошқаруви бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳасида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини ташкил этиш ҳамда таълим бериш;
жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;
жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳасида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини ташкил этиш ҳамда таълим бериш;
юқори малакали мутахассислар ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги тамойиллари, шунингдек, жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига интеграциялашиш асосида ривожлантириш;
жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳаларида хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқаларни ўрнатиш, ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Белгилаб қўйилишича:
қўшма факультетлар кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрлар, илмий-педагогик тайёрлашни амалга оширадиган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган университет таркибий бўлинмаси ҳисобланади;















