2019 йил 23 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани Нурмуҳаммедов кўчасида яшовчи И.Қ. маст ҳолда Ўзбекистон кўчасида жойлашган тўйхона ҳовлисида ўзаро жанжал туфайли маст ҳолда бўлган қўшниси И.С.га пичоқ билан жароҳат етказган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада И.С. касалхонага ётқизилиб, И.Қ. қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.