Венесуэла: АҚШ разведкасининг фаоллиги 800 фоизга ошди
Венесуэла мудофаа вазири Владимир Падрино Лопеснинг маълум қилишича, мамлакат чегаралари яқинида Америка радиоэлектрон разведкасининг фаоллиги 800 фоизга ўсган. Вазирнинг сўзлари Лотин Америкаси давлати Мудофаа вазирлиги твиттери томонидан келтирилди.
Вазирнинг қўшимча қилишича, разведка АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари томонидан олиб борилмоқда. Шунингдек, унинг билдиришича, жаҳон оммавий ахборот воситалари разведка фаоллиги ортиб бораётгани ҳақида хабар қилмаяпти.
«Венесуэла суверенитетини бузишга уринишаётганда, ҳеч ким ҳеч нарсани айтмаяпти», - дея хулоса қилди Лопес.
Бундан олдин, президент Николас Мадуро Венесуэладаги энг йирик ГЭСга мерган ҳужум қилганини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, гап «Гури» ГЭСга ҳужум ҳақида кетмоқда, бунинг оқибатида Венесуэладаги 20дан ортиқ штат электр энергиясиз қолди.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, мерган станцияни узоққа отадиган милтиқдан ўққа тутган.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024