Хитойнинг Юйчэн уездида бозор ва болалар аттракционларига қуюн ёпирилиши аянчли оқибатларга олиб келди. Бу ҳақда “Жэньминь Жибао” хабар берди.

Қуюн болалар сакрайдиган иккита батутани катта баландликка ҳавога кўтариб юборган. Оқибатда 2 бола ҳалок бўлган, яна 16 бола ва 2 катта ёшли киши турли оғирликдаги жароҳатлар олган.