Жаҳон | 11:29 / 02.04.2019
4737
1 дақиқада ўқилади
Дутерте Филиппиннинг бизнес ва бошқа мамлакатлар билан барча битимларини текширишни буюрди
Филиппин етакчиси Родриго Дутерте ҳукумат хусусий компаниялар ва бошқа мамлакатлар билан тузган барча битимларни текшириш тўғрисида буйруқ берди. Бу ҳақда Reuters президент вакилига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, президент уларнинг қайси бири «давлатга зарар сифатида» имзоланганини аниқлаштиришни хоҳлаяпти.
Агентликдан қўшимча қилинишича, ҳозирги вақтда қанча миқдордаги шартномалар текширилиши маълум эмас.
Аввалроқ, Дутерте Филиппин номини ўзгартирмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Manila Bulletin газетасининг ёзишича, Родриго Дутерте мамлакат номини "Махарлика Республикаси" деб аташни таклиф қилган.
Мавзуга оид
22:16 / 11.11.2024
Филиппинга «Торажи» тўфони ёпирилди
17:55 / 10.11.2024
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
13:10 / 29.10.2024
Филиппинда «Трами» тўфони туфайли 5,7 млн киши уйини ташлаб кетди
20:34 / 27.10.2024