Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Малика» яқинида ЙПХ машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди — видео
Тошкент шаҳрининг «Малика» савдо мажмуаси олдидан ўтувчи кичик ҳалқа йўлининг Шайхонтоҳур кўчаси билан кесишмаси чорраҳасида бирваракайига уч енгил автомашина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Kun.uz мухбири хабар қилишича, мазкур ҳодиса 4 апрель куни кундузи соат 12:50 лар атрофида содир бўлган.
Ушбу ҳодисанинг фарқли жиҳатларидан бири шундаки, Chevrolet Spark, BMW 3 series (e30) автомашиналари ўртасига Йўл патрул хизматининг Chevrolet Lacetti русумли, ажратувчи чироқ ва белгиларга эга автомобили тушиб қолган.
Мазкур йўл транспорт ҳодисасидан ҳеч ким жиддий жабрланмаган. Фақат автомашиналарга жиддий шикаст етган.
Шунингдек, чорраҳада бирмунча тирбандлик юзага келган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026