Ўзбекистон | 11:22 / 04.04.2019
2085
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «МГИМО» битирувчилари форуми ташкил этилади

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси президентининг маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувоҳидов ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МГИМО) проректори Артём Малгин бошчилигидаги делегация билан учрашдилар.

ТИВ хабарига кўра, учрашувда МГИМО битирувчиларининг V Форумини 17-19 май кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Тадбирда институтнинг собиқ талабалари – турли мамлакатлардан давлат ташкилотлари, бизнес, фан ва маданият вакиллари иштирок этади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда келгуси ўқув йилидан магистратура ва бакалавр дастурлари бўйича таълим олиб бориладиган МГИМО филиалининг тўлиқ фаолиятини бошлашга тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид