АҚШ Халқаро жиноят суди прокурорига берилган визани бекор қилди
АҚШ Халқаро жиноят суди прокурори Фату Бенсудага берилган визани бекор қилди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар берди.
Агентликнинг билдиришича, мазкур қарор прокуратуранинг Афғонистондаги вазиятни ўрганиши муносабати билан қабул қилинган.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Қўшма Штатлар Халқаро жиноят суди ходимларига виза беришда чекловлар жорий этилишини маълум қилганди. Бунга прокуратуранинг 2017 йилда Афғонистондаги вазиятни ўрганиш тўғрисидаги қарори сабаб бўлган. Прокурорнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда, МРБ ходимлари эса Польша, Литва ва Руминиядаги махфий қамоқхоналарда инсониятга қарши жиноятлар содир этишган дейиш учун асослар бор.
Халқаро жиноят суди БМТ тизимига кирмайди, аммо ташкилот билан изчил алоқага эга, прокурор эса Хавфсизлик кенгаши аъзолари олдида мунтазам чиқишлар қилади.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024