Ҳарбий хизматчилар беғараз донорлик акциясида қатнашди
Пойтахтда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан “Биз сен билан, болажон!” шиори остида ибратли ташаббус ўтказилди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Мазкур акция тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш ва фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болалар ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган.
Республика қон қуйиш маркази мутахассисларининг мобил гуруҳи 4—5 апрель кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида бўлишиб, пойтахт ҳудудида хизмат қилаётган бир гуруҳ кўнгилли ҳарбий хизматчилар ҳамда ишчи-хизматчилар оққон касаллигига чалинган бемор болаларни соғломлаштиришда қоннинг ўрни катта эканлиги сабаб улар учун ҳаёт манбаи беришди.
Икки кун давом этган акция доирасида юзлаб ҳарбий хизматчилар ўз хоҳиши билан донорлик қонини топширдилар.
Ушбу хайрия акциясида юртимиздаги барча фуқаролар иштирок этиши мумкин. Улардан фақатгина қуйидаги талабларга мос келиш талаб қилинади, халос:
1. 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши.
2. 1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги.
3. Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги.
4. Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши.
5. Сариқ касалга чалинмаганлиги ва “Д” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024