Ўзбекистон | 16:56 / 09.04.2019
53745
2 дақиқада ўқилади

Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?

Фото: uzbek-travel.com

Ўзбекистонда қонунчиликка мувофиқ қатор шахсларга санаторий-курорт йўлланмалари бепул тақдим этилади.

Улар қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифаси: 

уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);

республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;

I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

ёлғиз кексалар;

пенсионерлар.

Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар бандликка кўмаклашиш марказларига топширилиши лозим:

ариза;

паспорт нусхаси;

юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);

тиббий хулоса.

Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича: 

ҳар йили (навбат асосида): 

уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга; 

республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга; 

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга; 

ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга;

ёлғиз кексаларга; 

икки йилда бир маротаба (навбат асосида):

уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга; 

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига); 

I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга; 

санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба — пенсионерларга.

Йўлланмалар ўн икки кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.

Мавзуга оид