Ўзбекистон | 11:02 / 11.04.2019
83339
1 дақиқада ўқилади

Акбар Абдуллаевга тегишли йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

Фото: Kyiv Post

«E-IJRO AUKSION» электрон аукцион савдо майдончасида суд томонидан хатланган Паркент тумани Кумушкон қишлоғидаги нотурар кўчмас мулк объекти боғи очиқ аукционга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Қайд этилишича, умумий майдони 4,5 га. бўлган нотурар объектнинг бошланғич баҳоси 8 237 126 532.00 сўмни ташкил этади.

Баъзи манбаларда ушбу йирик объект Гулнора Каримованинг холаваччаси Акбар Абдуллаевга тегишли эканлиги айтилади. Акбар Абдуллаев бир неча йиллар давомида Фарғона вилоятида жойлашган йирик саноат иншоотларини назорат қилиб келгани маълум. Улар орасида Фарғона нефтни қайта ишлаш ва Қувасой цемент заводлари ҳам бўлган, дейилади хабарда.

Бундан олдин, «Ўрикзор» бозори собиқ раҳбарининг антиквар машиналари ярим миллиард сўмга савдога қўйилганди.

Мавзуга оид