«ASIA ALLIANCE BANK» акционер-тижорат банки юридик ва жисмоний шахслар учун барча асосий банк хизматлари бозорларида кучли позицияга эгалик қилувчи банк бўлиб, мижозлар сонини ошириш ва ўзини универсал молиявий институт сифатида намоён этиш орқали доимий равишда ресурслар базасини тўплашга ҳаракат қилмоқда. Банк ўз фаолиятини 10 йилдан буён олиб боради ва шу вақт ичида сермаҳсул натижаларга эришган ва мижозлари ишончини қозонган ишончли ва барқарор ҳамкор сифатида ўзини кўрсата олди.

Аввалдан оқилона кредит сиёсати, мустаҳкамлик, мижозлар ишончи ва хизмат сифатини оширишни устувор вазифа деб танлаган пухта танланган жамоа банкнинг жадал ривожланишига ҳисса қўшди. Буларнинг бари, биринчи навбатда рақобатбардошлиликни сақлаб қолиш, хўжалик субъектлари билан бир қаторда хусусий мижозларнинг турли эҳтиёжларини қондиришга имкон беради.

Фото: ASIA ALLIANCE BANK

Қайд этиш жоизки, «ASIA ALLIANCE BANK» филиал тармоқларини мижозларни жалб этиш ва уларнинг сонини оширишни асосий омили сифатида фаол тарзда ривожлантириб бормоқда. Ўз фаолияти давомида банк хизматлари ва маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида инфратузилмали бўлинмаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳозирда Тошкент шаҳрида олтита йирик филиаллар – Банкнинг бош идораси қошидаги Амалиёт бошқармаси, Шайхонтоҳур, Олмазор, Мирзо Улуғбек, Миробод ва Чилонзор филиаллари мавжуд. Шунингдек, 16 мини-банклар, корхонага тегишли 14 ихтисослаштирилган кассалар мавжуд.

2019 йил 10 апрелда банк Фарғона шаҳрининг марказий ва аҳоли зич жойлашган туманларининг бирида мижозлар учун Фарғона филиалини очди. Филиал биносининг қулай жойлашуви, шинам шароитлар, катта ёпиқ автотураргоҳ Фарғона аҳолиси учун малакали мутахассислар ва масофавий каналлар томонидан тақдим этилувчи кенг кўламдаги банк хизматларидан фойдаланиш имконини беради.

Фото: ASIA ALLIANCE BANK

Фарғона филиали мутахассислари консультацион хизмат кўрсатиш, банк мижозлари ҳисобини очиш ва юритиш, пул ўтказмаларини амалга ошириш, жисмоний шахсларга истеъмол пул маблағларини тақдим этишлари мумкин. Шунингдек, Фарғона вилояти тадбиркорлари лойиҳаларини банк жамғармаси ва хорижий пул маблағлари линиялари ҳисобига молиялаштиришга ёрдам беришади. Ҳар бир киши УзКард тўлов тизимидаги карталар ва VISA ҳамда UnionPay халқаро пластик карталарини очишлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, яқин келажакда «ASIA ALLIANCE BANK»нинг барча филиаллари, жумладан, янги Фарғона филиалида Master Card халқаро пластик карталари очилади. Бундан ташқари, банк мижозларига миллий ва чет эл валютасида муддатли, жамғарма омонатлари қулай ҳамда имтиёзли шартлар асосида таклиф этилади.