«Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа сардори Маттейс де Лигт ёзги трансферлар вақтида клубни тарк этишини маълум қилди.
«Де Лигтнинг «Аякс»га қолиши эҳтимоли нолга тенг. Унга қизиқаётган клублар кўп.
Ё ёзда бошқа жамоага ўтади, лекин бу «Барселона» бўладими ёки «Бавария», буни билмайман», – деган тег Хагнинг сўзларини келтирмоқда Suddeutsche Zeitung.
Эслатиб ўтамиз, Нидерландия миллий жамоасининг 19 ёшли аъзосига юқорида айтилган икки клубдан ташқари «Ювентус» ва «ПСЖ» ҳам даъвогарлиги айтилмоқда.















