«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» қандай шартларда сотилмоқда?
Ўзбекистон Республикаси Президенти «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани хабар берилганди. Унга кўра, «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» (ФНҚИЗ) хорижий инвесторга сотилади.
Маълум бўлишича, завод модернизация қилиш ва тўлиқ қувват билан ишлашни таъминлаш бўйича инвестиция лойиҳасини тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали амалга ошириш доирасида сотилмоқда.
Инвестор ФНҚИЗга эгалик қилиш, уни модернизация қилиш ва унинг ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ ишлашини таъминлаган ҳолда кейинчалик фойдаланиш учун етакчи халқаро компаниялардан иборат бўлган консорциум ташкил этишни режалаштирган.
РТ Trans Asia Resources (Индонезия) ФНҚИЗ устав капиталидаги 100 фоиз улушни дастлабки сотиб олиш тўлови 16 000 000 АҚШ доллари миқдорида назарда тутилган Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган асосий шартларга мувофиқ олади.
Инвестор ФНҚИЗга эгалик қилиш ҳуқуқини олгандан сўнг ўн тўрт ой давомида хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари ФНҚИЗни инвесторга сотишгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари олдида ФНҚИЗ қарздорлиги мавжудлиги муносабати билан унинг банк ҳисобварақларига қўйиладиган талабларни қаноатлантириш учун ФНҚИЗ банк ҳисобварақларига жорий этилмайди.
ФНҚИЗга қўлланиладиган имтиёзлар, енгилликлар ва субсидиялар, ушбу қарор қабул қилинган санага қадар ФНҚИЗга тақдим этилган барча лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар ўз таъсир кучини сақлаб қолади.
Бундан ташқари, 2021 йил 1 апрелга қадар ФНҚИЗ томонидан ўз эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуна, техника, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, асбоблар, технологик жиҳозлар, приборлар, дастурий таъминот, техник ҳужжатлар ва сарф материаллари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.
Мавзуга оид
23:35 / 25.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024