Ҳукумат қарори билан янги стратегия тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури”ни Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
“2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури” мақсадларига Ўзбекистон Республикасида эришиш стратегияси;
“2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури” мақсадларига Ўзбекистон Республикасида эришиш стратегиясини 2019-2030 йиллар даврида амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланди.
Қуйидагилар Стратегиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
офатлар хавфини камайтириш ҳамда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ва методик базани такомиллаштириш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун илғор технологиялар ва муҳандислик-техник воситаларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
фавқулодда вазиятлар мониторингини олиб бориш ва уларни пpoгнозлаштириш тизимларини яратиш ва ривожлантириш;
бошқарув, алоқа ва хабар бериш тизимларини ташкил этиш, ривожлантириш ва доимий шай ҳолатда сақлаб туриш;
фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминловчи тизимни яратиш ва ривожлантириш;
аҳолини ва раҳбарлар таркибига кирадиган мутахассисларни фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ушбу қарор билан тасдиқланган Стратегия ва Ҳаракатлар режаси сўзсиз ва зарур тарзда амалга оширилиши учун шахсан масъул эканлиги белгиланди.
Ушбу қарор билан тасдиқланган Стратегия ва Ҳаракатлар режаси амалга оширилишига масъул ижро этувчи орган этиб Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги белгиланди.
Қуйидагилар офатлар хавфини камайтиришнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:
офатлар тўғрисидаги билимларни ошириш;
офатлар хавфини бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
офатлар хавфини камайтириш тадбирларига инвестициялар киритиш;
офатлар юз берганда ҳаракат қилишга тайёргарликни ошириш.
Стратегияни амалга ошириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1-босқич: 2019-2022 йиллар;
2-босқич: 2023-2026 йиллар;
3-босқич: 2027-2030 йиллар.
Мавзуга оид
11:18 / 27.11.2024
Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши оширилади
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024