Ўзбекистон | 12:19 / 13.04.2019
48638
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги патруль вертолёти бўйича қўшимча маълумот берилди

Фото: Getty Images

11 апрелдан Тошкент кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишини патруль вертолёти кузатиб бориши хабар берилганди. Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтаётган тадбирда бу борада қўшимча маълумот эълон қилинди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.

ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари полковник Азизхон Умархонов сўзларига кўра, ушбу вертолёт Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тегишли. Билдирилишича, 11 апрель куни парвоз учун ноқулай об-ҳаво бўлгани сабабли, унинг кузатуви қисқа номаълум муддатга қолдирилди.

Таъкидланишича, Тошкент кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишини 1та патруль вертолёти кузатиб боради. У юқоридан ҳаракатни назорат қилиб, кундуз куни парвозни амалга оширади.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги ҳам тез орада 2та вертолётга эга бўлиб, унинг жиҳозланиши ўзига хос бўлади. У видеокузатув ишларини амалга ошириши мумкин. 

Шунингдек, ИИББ тадбирида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтиёрига ҳам вертолёт берилади.

Бундан олдин, йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар бўйича жарималар қачондан қўлланилиши маълум қилинганди.

Мавзуга оид