Кеча, 13 апрель куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” навбатдаги Boeing 787-8 Dreamliner йўловчи авиалайнерини қабул қилиб олди.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Бу ҳақда Миллий авиакомпания томонидан ОАВ ходимлари учун янги ҳаво лайнери билан танишув тадбирида иштирок этган Kun.uz мухбири хабар берди.




Мазкур авиалайнер аввалгилари каби рақобатбардошлик ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида МАК авиапаркини замонавий авиация техникалари билан янгилаш ва кенгайтириш мақсадидаги инвестицион лойиҳа доирасида харид қилинди.


Аввалги учта Boeing 787-8 Dreamliner каби ишлаб чиқарувчи заводидан келтирилган мазкур самолёт ўзидан аввалги авлод лайнерларидан кўра бир қанча қулайликларга эга. Унга, жумладан, ёнилғи сарфлаш самарадорлигини ошириш, шовқин даражасини пасайтириш ва атмосферага карбонат ангидрид газининг ажралиб чиқишини камайтириш имконини берувчи двигателлар ўрнатилган.


Авиалайнер жами 246, хусусан, бизнес классда – 24 нафар ва эконом классда – 222 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган.











