«Шаҳарликлар» сафида Раҳим Стерлинг (иккита) ва Габи Жезуслар гол урган бўлишса, «Пэлас»нинг ягона голига Миливоевич муаллифлик қилди. Одатда пенальтидан гол урувчи Лука бу сафар жаримадан гол урди.

Очколар сони бўйича чемпионат етакчиси «Ливерпуль» 34-тур ўйинини Тошкент вақти билан 20:30да бошлайди («Челси»га қарши). Бироқ бу ўйинда ғалаба қозонса ҳам «Ливерпуль» худди ҳозирги «Сити» каби вақтинча етакчига айланади холос. Чунки «шаҳарликлар» ҳисобида битта захира ўйини бор.

Англия чемпионати
34-тур

КРИСТАЛ ПЭЛАС – МАНЧЕСТЕР СИТИ 1:3
Голлар: Миливоевич – Стерлинг (15, 63), Габриэл Жезус (90).
Кристал Пэлас: Гуаита, Уан-Биссака, Келли, ван Анхолт, Дэнн, Миливоевич, Шлупп (Куяте, 22), Таунсенд (Майер, 77), Макартур (Сако, 85), Заа, Бентеке.
Манчестер Сити: Эдерсон, Компани, Менди, Уокер, Лапорт, де Брюйне, Гюндоган, Сане (Стоунз, 87), Сильва (Бернарду Силва, 65), Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 75).