Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хорижий ОАВ мухбирлари иши бўйича қоидаларга қўшимча киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларга қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси президентининг «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарорини бажариш юзасидан қабул қилиниши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 февралдаги 33-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларнинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги янги хатбоши қўшилади:
«Чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимизга тегишли хорижий оммавий ахборот воситаларининг доимий мухбирини аккредитация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг тавсияномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат келиб тушганидан сўнг беш иш кунигача бўлган муддатда қабул қилинади. Ушбу Асосий қоидаларнинг 5-бандида талаб этилган ҳужжатларга қўшимча равишда аккредитация олиш учун таъсисчи (таъсисчилар) ва молиялаштириш манбалари тўғрисида маълумот ҳам тақдим этилиши зарур».
Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирадилар.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Комилов зиммасига юкланади.
Мавзуга оид
13:42 / 16.03.2026
Исроил ракета тўсувчи воситалар танқислиги ҳақидаги хабарларни рад этди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
12:18 / 11.03.2026
Вадефул: Эрондаги хаос ҳеч кимнинг манфаатига хизмат қилмаслиги керак
14:52 / 28.02.2026