Львов области раҳбари истеъфога чиқди. Бу Порошенко Зеленскийдан устун келган ягона ҳудуд
Украинанинг Львов области маъмурияти раҳбари Олег Синютка истеъфога чиқди. У 2014 йил декабридан буён ҳудудни бошқариб келаётганди.
«Мен Львов области администрацияси раҳбари лавозимини бўш қолдираман, аммо мен львовликлигимча қоламан ва Львовда яшашда давом этаман, ўзимизнинг садоқатли одамларимиз орасида қоламан — бунга биз сайловлар вақтида гувоҳ бўлдик», — деган Синютка област администрациясидаги йиғилиш чоғида.
11 апрель куни Синютка агар Порошенко президентлик сайловларининг иккинчи турида мағлуб бўлса ўз лавозимини тарк этишини маълум қилганди.
Украина Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Львов области Украинадаги сайловларнинг иккинчи турида амалдаги президент Петро Порошенко Зеленскийни ортда қолдирган ягона ҳудуд бўлди. Овоз бюллетенларининг 97 фоизи қайта ишланган ҳолатда у бу ҳудудда 63 фоиз овоз олгани маълум бўлди.
Владимир Зеленский 21 апрель куни ўтказилган президентлик сайловларида мутлақ ғалабага эришди. Бюллетенларнинг 97 фоизи қайта ишлаб чиқилган ҳолатда у сайловчиларнинг 73 фоизининг овозига эгалик қилмоқда. Петро Порошенко экзит-пол натижалари эълон қилинган пайтдаёқ мағлубиятини тан олди ва Зеленскийни ғалаба билан табриклади.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024