Ўзбекистон | 15:10 / 25.04.2019
16097
2 дақиқада ўқилади

Ангрен шина заводи қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналарининг ягона етказиб берувчиси этиб белгиланди

Фото: Fotolia

Ҳукуматнинг “Биринчи резинотехника заводи” масъулияти чекланган жамияти фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича:

“Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги “Биринчи резинотехника заводи” масъулияти чекланган жамиятида лойиҳа бўйича йилига 100 минг погон метр конвейер лентаси, 200 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари ва 3 миллион дона автомобиль шиналари ишлаб чиқариш қувватига эга “Конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш якунланган;

“Давлат харидлари тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат (бюджет ва корпоратив) буюртмачилари махсус маълумотлар порталида рўйхатдан ўтказиладиган тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда, ягона етказиб берувчидан товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат харидини амалга оширади.

“Биринчи резинотехника заводи” масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналарининг ягона етказиб берувчиси этиб белгиланди ҳамда давлат буюртмачиларига жамият маҳсулотларини махсус маълумотлар порталида рўйхатдан ўтказиладиган тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилишга рухсат берилди.

“Биринчи резинотехника заводи” масъулияти чекланган жамиятида Конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси О.Темиров зиммасига Комплекс чора-тадбирларда кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда аниқ натижаларга эришиш бўйича шахсий масъулият юкланди.

Мавзуга оид