Жамият | 14:00 / 25.04.2019
16207
5 дақиқада ўқилади

«Novza» турар-жой комплексида яшаш учун 10 сабаб

«Novza» турар-жой комплекси 1,8 га майдонда жойлашган учта 7 қаватли бинони ўзида жамлаган. Комплекс таркибига 202 та хонадон кириб, шулардан 34 таси — икки қаватли. Ҳар бир хонадон шифтининг баландлиги — 3,30 метр.

Эстетика ва функционаллик

«Novza» турар-жой комплексидаги асосий декоратив элементлар 1,5 қаторга терилган биринчи тоифали фасад ғишти, травертин ва керамогранитдан иборат. Фасаднинг ташқи қиёфасига путур етказмаслик мақсадида  кондиционерларни яшириш учун декоратив фибробетон қўлланган.

Ҳовли

Комплекс ташқарисида суҳбатлашиб ўтиришга мўлжалланган жойлар, сунъий сув ҳавзалари, сайр қилиш учун кўркам безатилган йўлаклар ва болалар майдонлари жойлашган.

Кекса ёшли кишилар вақтларини мазмунли ўтказишлари  учун сершовқин болалар майдонидан узоқда стол ва ўриндиқлар ташкил этилган. Яшил зона ва фавворалар комплексда яшовчиларни салқин ҳаво билан таъминлаб, шарқона қулайлик муҳитини яратади.

Йўлаклар

«Novza» ТЖКда шарқона услубдаги бежирим йўлаклар дизайнини учратасиз.

Уларнинг ҳар бирида домофонлар, нақшинкор эшиклар, мозаика, такомиллаштирилган европача лифтлар ўрнатилган. Кенг ва ёруғ зинапоя маршлари кўчиш ёки таъмирлов амалга оширишда катта предметларни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда қийинчилик туғдирмайди.

Ерости паркинг

Паркинг фойдаланувчилари қулайлиги учун автотураргоҳга автомобилини қўйишни истаганларнинг навбат пойлаши олди олиниб, кириш ва чиқиш геометрияси кўзда тутилган. Бизнинг уйларимиздаги ерости автотураргоҳлари тўсиқсиз кириш қисми ҳамда энг қуйи қаватлар ва хонадонлар ўртасида ҳаракатланувчи юк ташиш лифти билан ажралиб туради.

Замонавий лифтлар

Golden House'нинг индивидуал буюртмасига кўра, турар-жой комплексида Kone компанияси (Финляндия)нинг бир тоннагача юкни кўтара олувчи сиғимли ва кенг лифтларини жойлаштириш кўзда тутилган.

Уларнинг асосий устувор жиҳатлари — сокин ва осойишта  иш, вентиляция тизими, шунингдек ноёб дизайн — узоқ йиллар давомида бу хонадонларда яшовчиларга мукаммал хизмат қилади.

Эшик масаласи

Замонавий кириш эшиги — нафақат уй эгасининг нуфузи ва хавфсизлиги рамзи, балки илиқлик ва осойишталик кафолати ҳамдир.

«Novza» ТЖКнинг барча хонадонлари юқори сифатли 120 кг'ли Torex эшиклари билан жиҳозланган, улар махсус  ишланма туфайли енгил ёпилади. Бундай эшикларнинг қулфи юқори чидамлиликка эга бўлиб, зарблардан бузилмайди.

Хонадонлар эгалари ҳақиқий ҳимоя билан таъминланади.

Деразалар

Германиянинг Gealan дереза ойналари юқори технологияли RAU-FIPRO материалидан ишланган. Профильнинг 6 камерали тузилмаси ва 74 мм тизимли чуқурлиги ҳисобига иншоотнинг қулай микроиқлимига эришилади. Бундай деразалар сокинлик ва осойишталикдан завқ олиш имконини беради, ҳатто уйингиз автойўл яқинида жойлашган бўлса ҳам.

Хонадон дизайни совға сифатида

Хонадон ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг унинг эгаларига Design House by Lubov Safronova ихтисослаштирилган студиясида дизайн лойиҳасини ишлаб чиқиш учун купон тақдим этилади.

MMG

MMG бошқарув компанияси — бу ҳуқуқий, техник ва коммунал масалаларни ўз ичига олган кўчмас мулкнинг тўлиқ бошқаруви.

― Аҳоли истакларидан келиб чиқиб, персонал уй бошқарувчисининг кундалик ишини ташкил қилиш;

― Турар-жой комплекси ҳудуди (йўлаклар, уй олди майдон)га киришни назорат қилишга доир ишларни таъминлаш;

― Турар-жойнинг муҳандислик ускуналари эксплуатацияси;

― Парвариш ва жорий таъмирлашга доир хизматлар;

― Уйларни мавсумий эксплуатацияга тайёрлаш;

―  Коммунал хизматларни ҳисобга олиш тармоқлари хизмати;

― Узлуксиз фавқулодда таъмирлаш хизмати;

― Умумий фойдаланиш жойлари ва уй олди ҳудудни тозалаш ишлари;

― Чиқиндини олиб кетиш.

 

Жойлашув

Комплекснинг илк қаватларида кафе ва ресторанлар, шунингдек  Di Sport, Sckechers, Ecco каби машҳур брендлар дўконлари хизмат кўрсатади.

Турар-жой комплекси ёнида супермаркетлар, Европа ва миллий таомлар ресторанлари, тамаддихоналар, бозорлар, Тошкентдаги биринчи батут маркази, Ғофур Ғулом номидаги парк ва "Бунёдкор" спорт  комплекси мавжуд.

«Novza» метро бекатига етиб олиш учун 5 дақиқадан кам вақт кетади.

2018 йилнинг декабрида «Novza» турар-жой комплексидаги уч уй ҳам кадастрга эга бўлди, бугунга қадар олинган маълумотларга кўра, комплекс 75 фоизга сотилган ва бу объектнинг якуний топширилишигача бўлган кўрсаткичдир.

Савдо бўлими билан боғланиш учун телефон рақами: 150-11-11 

«Golden House» офиси манзили: 

Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси 1. 

Мўлжал: Ирригация институти, Дархон. 

«Новомосковская» турар-жой комплекси 

Bot: @goldenhouseuz_bot

Канал: @goldenhouseuz

Facebook: www.facebook.com/goldenhouseuz

Instagram: www.instagram.com/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид