ТИВ Қозоғистонда ўғирлаб кетилган ўзбек ҳақидаги маълумотга изоҳ берди
2019 йилнинг 25 апрель куни Қозоғистоннинг Атирау вилояти полиция департаментининг Экстремизмга қарши кураш бошқармаси маълумотига таяниб ОАВда Атирау шаҳрининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан бир гуруҳ шахслар қўлга олингани ҳақидаги хабар тарқалди.
Ушбу гуруҳ 16 апрель куни Ўзбекистон фуқароси С.Й.ни ўғирлагани ва унинг дўсти Ўзбекистон фуқаросидан 300 минг тенге миқдоридаги пул олгани айтилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти ушбу вазият бўйича Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ҳодисани аниқлаштириш учун зарурий чоралар кўраётганлигини маълум қилди.
Zakon нашри хабарига кўра, Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида 1990 ва 1991 йилларда туғилган уч нафар шахс 16 апрель куни Ўзбекистон фуқароси С.Я.ни ўз квартирасидан зўрлик ишлатиб ўғирлаб кетишган.
Ушбу шахслар ўғирлаб кетилган фуқаронинг дўсти, Ўзбекистон фуқароси М.С.дан 300 минг тенге талаб қилишган. Аниқланишича, ҳужум қилган шахслар бундан олдин ҳам М.С.дан зўрлик ишлатиш таҳдиди остида 100 минг тенге миқдорида пул олишган.
Барча уч нафар шахс қўлга олинди. Уларнинг ёнидан жабрланувчилар пуллари ва буюмлари, шунингдек, ўғирлаб кетилган фуқарони калтаклашда қўлланилган нунчаки ҳамда қурбонларнинг бирига тегишли бўлган «Лада Ларгус» автомобили калити топилган.
Мавзуга оид
15:04
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
17:12 / 09.11.2024
Қозоғистонда қаттиқ қўнишни амалга оширган ҳарбий вертолёт ёниб кетди
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
20:38 / 06.11.2024