Сен-Денидаги «Стад де Франс» стадионида Франция Кубоги финали ўтказилиб, унда «Ренн» — «ПСЖ»ни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этди — 6:5.

Ўйинда ҳисобни «ПСЖ» ҳимоячиси Дани Алвес очганди, у 13-дақиқада жарима майдонидан ташқаридан кучли зарба йўллаб гол урди.

Биринчи бўлим ўрталарида Неймар парижликлар жамоаси устунлигини мустаҳкамлади.

40-дақиқада «ПСЖ» ҳимоячиси Преснел Кимпембе ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйди. Иккинчи бўлим ўрталарида «Ренн» ҳимоячиси Мешер мувозанатни тиклади.

Ўйинга қўшиб берилган иккита 15 дақиқали бўлимларда мухлислар гол кўришмади. 118-дақиқада парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе майдондан четлатилди. Пенальтилар сериясида «Ренн» футболчилари аниқроқ ҳаракат қилишди — 6:5.

Парижликлар сафида олтинчи бўлиб нуқтага яқинлашган Стефан Нкунку хатога йўл қўйди.

Шу тариқа, «Ренн» ўз тарихида учинчи марта Франция Кубогини қўлга киритди. Қизил-қоралар бу турнирда 1965 ва 1971 йилларда ғолиб бўлишган. Бу борада францияда рекордчи клуб «ПСЖ» ҳисобланади — 12 соврин. Клуб кейинги 4 йилда бу совринни ҳеч бир клубга бермаганди (1982, 1983, 1993, 1995, 1998, 2004, 2006, 2010, 2015, 2016, 2017, 2018).

Франция Кубоги