Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президентининг укаси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг укаси, 2017 йилда молиявий жиноятларда айбланиб ҳибсга олинган Ҳусайн Ферейдун қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди ISNA агентлиги.
Ферейдун 2017 йил 16 июлда ҳибсга олинганди. Ферейдун ва бошқа қатор шахсларга нисбатан бир нечта суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Ҳусайн Ферейдун маълум бир айбловлар бўйича суд тартибида оқланди, аммо бошқа айбловлар бўйича қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд қарори якуний бўлмагани сабабли тафсилотларни айта олмайман", - деди давлат хизматчилари суд департаменти раҳбари Ҳамид Ризо Ҳусайний.
Ҳусайн Ферейдун 2015 йилда Эрон ядровий дастури бўйича музокараларда мазкур давлатнинг махсус вакили бўлган.
Мавзуга оид
10:48
АҚШнинг Эронга зарбалари олтинчи кеча ҳам давом этди
10:15
Аҳмадинажод атрофидаги шов-шув: Исроил уни оғдириб олмоқчи бўлганми?
12:03 / 16.07.2026
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52 / 16.07.2026