Отабек Муродов: Махсус интернат ўзи керакми?
Ихтисослашган мактаб ва коллежлар ҳақида гап кетганда маънавий-ахлоқий муҳит йиллар давомида ўз ҳолига ташлаб қўйилганини қайд этиш керак, деб ҳисоблайди Бош прокурор Отабек Муродов.
4 май куни Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродов Сенатнинг 19-ялпи мажлисида прокуратура органларининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тақдим этди.
Муродовнинг таъкидлашича, прокуратура органлари ходимлари Самарқанд, Қўқон шаҳарлари, Чиноз ва Сирдарё туманларида тарбияси оғир болалар учун мўлжалланган муассасаларда қонунчилик ижросини ўрганиб, салбий ҳолатларга дуч келган.
«Самарқанддаги ўғил болаларга ихтисослаштирилган интернат директори Садинов, тарбиячи Очилов ва Салимов ҳимоясиз болаларга раҳмсиз муомалада бўлиб, уларни доимий дўппослаб, қийнагани учун суд ҳукми билан жавобгарликка тортилди. Қўқон махсус коллежида эса бюджет пулларини талон-тарож қилиш, ўқувчиларга нисбатан қонунга зид ҳаракатларни амалга ошириш ҳолатлари аниқланиб, алоқадор шахслар жавобгарликка тортилди», - дейди у.
Отабек Муродовнинг айтишича, вояга етмаганларни махсус муассасаларга энг сўнгги чора бўлгандагина жойлаштиришни назарда тутувчи қарор лойиҳаси тез орада тайёр бўлади.
«Бунда муассасаларда ҳар 20 нафар тарбияланувчига 1 нафар психологни бириктириш, муассасаларни кузатув камералари билан жиҳозлаш таклифлари ҳам илгари сурилмоқда. Махсус интернат ўзи керакми, деган масала ҳам бор, балки болаларни оилаларга тақсимлаб берармиз, деб ўйлаяпмиз», - дейди Ўзбекистон Бош прокурори.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
-
Қирғизистонда тирбандликларга барҳам бериш учун пойтахтни кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 18:09
-
Трамп президентликка киришган куниёқ бир неча судга берилди
Жаҳон | 18:05
-
Politico: ЕИ ва Британия АҚШ билан савдо урушига тайёрланмоқда
Жаҳон | 17:59
Мавзуга оид
08:21 / 14.03.2023
HRW: Украинадаги интернатларда болалар ҳафталар давомида ертўлаларда яширинган
16:41 / 21.12.2022
Украина: «Россияликлар интернатлардан болаларни фарзандликка олиш учун фаол равишда ўғирламоқда»
19:10 / 09.01.2022
Мустафоевдан Йўлдошевгача. Ўзбекистоннинг олти бош прокурори ҳақида
15:51 / 25.02.2020