08:42 / 04.05.2019
12406

Роналду «Ювентус»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Фото: AFP/Getty Images

Жума оқшомида кучли бешлик чемпионатларида навбатдаги турга старт берилди.

Италияда чемпионликни расмийлаштириб улгурган «Ювентус» яна дуранг қайд этди. «Торино»ни қабул қилган туринликлар Саша Лукичнинг 18-дақиқадаги голига 84-дақиқада Криштиану Роналдунинг голи билан жавоб қайтаришди – 1:1.

«Юве» ўтган турда «Интер» майдонида ҳам худди шу ҳисобни қайд этган, умуман, жамоа барча мусобақалар доирасидаги охирги 6та ўйинидан фақат 1тасида ғалаба қозона олди, иккита ўйинда мағлубиятга учрашди.

Ла Лигада ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган «Севилья» ўз уйида «Леганес»га 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Францияда ҳам кучли тўртликка интилаётган «Марсель» очко йўқотди – «Страсбург» майдонидаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бундеслигада эса учинчи ўринда мустаҳкам ўрнашган «РБ Лейпциг» клуби сафарда «Майнц» билан жангвогар дуранг ўйнади – 3:3. Премьер-лигада навбатдаги тур «Эвертон»нинг ўз майдонида «Бернли» устидан ғалаба қозониши (2:0) билан бошланди.

Италия чемпионати, 35-тур
Ювентус – Торино 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 18 Лукич, 1:1 – 84 Роналду.
Ювентус – Шченсны, Жоау Канселу, Кьеллини, Бонуччи, Матюиди, Спинаццола, Пьянич, Куадрадо (Матеус Перейра, 78), Бернардески (Де Шильо, 85), Роналду, Кин.
Торино – Сиригу, де Сильвестри (Дзадза, 89), Нкулу, Бремер, Ансальди, Мейте, Лукич (Айна, 79), Беренгер (Базелли, 70), Ринкон, Иццо, Белотти.
Огоҳлантиришлар: Матюиди (34), Ринкон (49), Лукич (68), Бонуччи (71), Бернардески (82), Бремер (90).

Испания чемпионати, 36-тур
Севилья – Леганес 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 8 Эн-Несири, 0:2 – 20 Брэйтуэйт, 0:3 – 82 Оскар Родригес.

Англия чемпионати, 37-тур
Эвертон – Бернли 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 17, автогол Ми, 2:0 – 20 Коулмэн.

Германия чемпионати, 32-тур
Майнц – РБ Лейпциг 3:3 (1:2, 2:1)
Голлар: 0:1 – 20 Клостерманн, 0:2 – 32 Клостерманн, 1:2 – 43 Онисиво, 1:3 – 49 Вернер, 2:3 – 67 Ниакате, 3:3 – 83 Матета.

Франция чемпионати, 35-тур
Страсбур – Марсель 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 47 Жермен, 1:1 – 65 Лала

Top