Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ишчи Тверда ҳамкасбини дўппослади. Энди у 8 йилга қамалиши мумкин
Муштлашув пайтида ўзбекистонлик эркак ўз ҳамкасбига оғир жароҳатлар етказди, дея хабар беради Твернинг Заволжский туман суди матбуот хизмати.
Ҳодиса шаҳарнинг арралаш дастгоҳи жойлашган ҳудудларидан бири содир бўлди. Шахсий зиддият оқибатида келиб чиққан можаро давомида Ўзбекистон фуқароси корхона бошқа ходимига ҳужум қилган ва оғир жароҳат етказган. Натижада, жабрланувчи ёпиқ бош мия жароҳати, бош мия чайқалиши, бош мия суягининг синиши ва бошнинг юмшоқ тўқималари лат ейиши каби жароҳатлар олди.
Эркак ҳибсга олинган. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси биринчи қисмида 8 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.
«Тверь шаҳар Заволжский суди қарори билан унга 2 ойга, яъни 2019 йилнинг 30 июнигача қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган», - дейилади суд матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
21:00 / 23.08.2025
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
19:52 / 21.08.2025
АҚШда ўн минглаб мигрантларнинг ҳимоя мақомини бекор қилишга рухсат берилди
20:33 / 13.08.2025
Москвада мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланмаслиги айтилди
23:15 / 11.08.2025