Жамият | 17:09 / 06.05.2019
13118
1 дақиқада ўқилади
Спорт оёқ кийими ичига яширилган нақд хорижий валюта фош этилди
Божхоначилар хорижий валюталарнинг юртимиздан ноқонуний йўллар билан олиб чиқилишига қарши самарали чоралар кўришмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали ҳаракатланган фуқаро А.У белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг қўл сумкаси ва спорт оёқ кийими ичида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда тақдим этилмаган, умумий қиймати 71 миллион сўмлик хорижий валюталар яширилганлиги ва уни Ўзбекистондан қўшни давлатга яширинча олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
11:36 / 04.08.2024
Bitcoin ва доллар арзонлашди, олтин қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи
21:38 / 10.07.2024
Россия Марказий банки валюта бозори тўлиқ Хитойга тобе бўлиб қолганини таъкидлади
10:49 / 09.07.2024