АҚШ давлат департаменти Қатарга 24 та AH-64 Apache ҳарбий вертолёти ва унга мўлжалланган қуролни сотишни маъқуллади. Сотиб олинадиган ҳарбий техника ва қуролнинг умумий қиймати 3 млрд долларни ташкил қилади.
Қатар ҳарбий-ҳаво кучлари аввал шундай вертолётдан 24 тасини сотиб олган.
“Вертолётлар Қатарга узоқ муддатли мудофаа ва ҳужумкор салоҳиятни беради ҳамда муҳим нефть ва газ инфратузилмаси ҳамда майдонларини ҳимоялашни кучайтиришга имкон беради”, дейилган хабарда.
Битимга розилик берилиши у ҳали тузилишини англатмайди, бироқ АҚШ битимни имзолаш учун сиёсий ва ҳарбий тўсқинликлар кўрмаётганини англатади.















