Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги фаолиятида илк бор мағлуб бўлди
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров (7-1, 4 КО) ўзининг саккизинчи жангини ўтказди.
АҚШнинг Аризона штати Тюксон шаҳрида бўлиб ўтган жангда унга америкалик Майкал Фокс (20-1, 5 КО) рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда бир овоздан очколар бўйича Фокс ғалаба қозонди. Ҳакамлар 96-92, 96-92, 95-93 ҳисобларида Фокс ғалабасини эътироф этди.
Натижада Фазлиддин Ғоибназаров ўзидан салкам 25 см баландроқ рақибга ютқазиб, проф-боксдаги биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.
Фокс шу йилнинг февралида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга (16-0, 14 КО) мағлуб бўлганди, у ўша жангдан сўнг дастлабки ғалабасига эришди.
Мавзуга оид
04:22 / 14.08.2022
Бокс. Зоиров 20-сониядаёқ рақибини нокаутга учратди, Ғоибназаровга 38 сония етарли бўлди
20:26 / 05.12.2020
Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди
21:10 / 16.12.2019
Фазлиддин Ғоибназаров рингга қайтди ва биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди
11:04 / 15.04.2019